Бугун “Шўртан” футбол клубининг лицензиялаштириш бўйича менежери Замирахон Муратованинг туғилган куни. Ходимамиз бугун 31 ёшни қарши олди. Қарийиб 10 йиллардан буён клубимизда фаолият юритиб келаётган Замирахонни ҳаммамиз ҳурмат қиламиз ва унинг меҳнатини қадрлаймиз.
Замирахон Муратовани бугунги таваллуд куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва ходимлари номидан самимий табриклаймиз!
Унга мустаҳкам соғлик, узоқ-умр ва бахт-саодат тилаймиз. Барча орзу-истаклари амалга ошишига тилакдошмиз!
Туғилган кунингиз қутлуғ бўлсин!
“Шўртан”ПФК матбуот бўлими.