Самарқанддаги 10-сонли меҳрибонлик уйида “Динамо” футболчилари билан учрашув бўлиб ўтди

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.

Бугун Самарқанд шаҳридаги 10-сонли меҳрибонлик уйида Профессионал футбол лигаси Мухлислар билан ишлаш ва оммавий спорт тадбирларини ўтказиш бўлими ходимлари томонидан учрашув ташкил этилди. Унда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Самарқанднинг “Динамо” жамоаси аъзолари – Жасур Азимов ҳамда Миркомил Лоқаев билан учрашишди. Тадбир давомида болажонлар ушбу футболчиларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди. Шунингдек, болалар учун кичик мастер-класс ҳам уюштирилди. Тадбир якунида эса меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига махсус совғалар ҳам тақдим этилди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси йил бошидан буён футбол оммавийлигини ошириш ва миллий футболимизга жамоатчилик, хусусан ёшларнинг қизиқиши ҳамда эътиборини орттириш мақсадида ҳар бир вилоятда шундай учрашув ва тадбирлар ташкил этиб келмоқда.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply