Аёллар футболи: 1-лига баҳслари старт олди

Мамлакат чемпионатининг юқори дивизиони жамоалари мавсумнинг биринчи босқич ўйинларини якунлаш арафасида, кучлилар иккинчи босқичда яна мусобақани давом эттиришади.

Кеча Ўзбекистон Кубогига ҳам қуръа ташланди. Унда олий лиганинг 15та ва 1-лиганинг битта жамоаси нимчорак финал ўйинларидан баҳсларга киришиши маълум бўлди. Тошкент вилоятининг Қибрай шаҳарчасида жойлашган шу номдаги стадионда эса қизлар ўртасида 1-лига мусобақалари старт олди ва биринчи тур ўйинлари ўтказилди.

1-турни АГМК-2 жамоаси қизлари юқори кайфиятда ўтказа олди ва якунда пешқадамга айланди.

1-лига. 1-тур. 12-14 июнь. “Қибрай” спорт мажмуаси.

Иштирокчилар: “Хоразм” (Урганч), “Севинч-2” (Қарши), АГМК-2 (Олмалиқ), “Кимёгар” (Чирчиқ).

Қайд этилган натижалар:

12 июнь

“Хоразм” – “Севинч-2” – 5:2

“Кимёгар” – АГМК-2 –  -:+

13 июнь

“Хоразм” – “Кимёгар” – 4:1

АГМК-2” – “Севинч-2” – 4:0

14 июнь

“Севинч-2” –  “Кимёгар”– 3:0

“Хоразм” – АГМК-2 – 0:4

Шу тариқа 1-турдан кейинги АГМК-2 жамоаси юз фоизли натижа билан пешқадам бўлиб турибди. “Хоразм” 6 очко билан иккинчи, “Севинч-2” эса уч очко билан учинчи ўринни банд этяпти. “Кимёгар” жамоасида ҳали очко йўқ.

Навбатдаги 2-тур ўйинлари август ойига белгиланган.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply