РАСМИЙ ХАБАР: АСРОР АЛИҚУЛОВ ҒУЗОРГА ҚАЙТДИ…

Ҳар гал янги мавсум арафасида клублар атрофида турфа хил гап-сўзлар кўпайиши одатий ҳолга айланган. 2018 йилги ПРО-Лига баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси атрофида ҳам турли хил гап-сўзлар юрган эди. Улардан бири “Оқ бўрилар” жамоаси бошқарувига ўзбек футболининг таниқли вакили Асрор Алиқулов келиши тўғрисида эди.

Кеча – 14 февраль куни “Шўртан” жамоасининг Ғузордаги қароргоҳида клуб раҳбарияти йиғилиш ўтказди. Унда “Шўртан” ПФК МЧЖ Бош директори Камолиддин Раҳимов, Техник Директор Баҳодир Шаймардонов, мураббийлар гуруҳи ва футболчилар иштирок этишди. Кун тартибида “Шўртан” жамоасига бош мураббий тайинлаш масаласи кўриб чиқилди. Бир нечта мутахассислар орасидан Асрор Алиқулов номзоди маъқул топилди. Шундай қилиб, футбол бўйича 2018 йилги мусобақаларда расман Ғузор жамоасини Асрор Алиқулов бошқарадиган бўлди. Унга Ботир Қодирқулов ҳамда Акмал Саитқуловлар ёрдам беришади. Дарвозабонлар бўйича мураббий сифатида Эркин Мирзаев фаолият олиб боради.

 

Leave a Reply