“Бухоро” – “Пахтакор” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Муҳсин Муҳаммадиев қуйидагича фикр билдириб ўтди:
– Нима дейишга ҳам ҳайронман, бугун ўйинни тўлалигича рақибга бой бердик. Ўйинга тайёр эмас эканимиз кўриниб қолди. “Пахтакор” – ўзбек футболи етакчиси. Улар ёш футболчиларини ижарага беришади, лекин ўша футболчилар “Пахтакор”га қарши ўйнамаслиги сўралади. Бу ҳолатни тушуна олмаяпман. Нима ҳам дердим, бу – футбол. Ушбу ҳолатни ҳали енгиб ўтамиз. “Пахтакор” билан эса иккинчи даврада ҳам ўйин ўтказамиз. Бугунги баҳсга кам вақт қолгани сабаб жамоани мазкур ўйинга тўлиқ ўзим тайёрламадим. Бундай вазиятлар бўлиб туради. Бу – футбол. Вазиятни ўнглашга ва хатоларни тузатишга ҳаракат қиламиз, – деди мутахассис.
Манба:pfl.uz