“Пахтакор” — “Қизилқум” / Жамоаларнинг либослари ранги маълум

21 июнь санасидан эътиборан CocaCola Суперлигада 12-тур учрашувлари старт олади.

Мазкур турда “Пахтакор” ўз майдонида “Қизилқум”ни қабул қилади. Учрашувда “шерлар” сариқ-кўк либосда майдонга чиқишади. Навоийлик футболчилар эса оқ-қора-оқ рангдаги спорт формаларида ҳаракат қилишади.

Таъкидлаш жоиз, “Пахтакор” — “Қизилқум” учрашуви 21 июнь, жума куни соат 19:45да бўлиб ўтади.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply