Бугун, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси биносида аёллар футболи бўйича 18-бор ташкил этилаётган Кубок ўйинларига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Унда мамлакат миллий чемпионати олий лигасида иштирок этаётган 15та жамоа ҳамда 1-лига аъзоси “Хоразм” жамоасидан вакиллар қатнашди.
Қуръа ташлашда жамоаларнинг мавқеларига эътибор қаратилди. Аввалига амалдаги чемпион “Бунёдкор” ҳамда Кубок соҳиби “Севинч” жамоаларининг мусобақанинг дастлабки босқичларидаёқ бир-бирига рўбарў келмаслиги олди олинди – ўзаро қуръага кўра бири “сетка”нинг юқорисига, иккинчиси қуйи қисмига жойлашди. Бу тартиб навбати билан “Металлург” ва “Шўртан” клублари билан ҳам давом эттирилди. Якунда икки минтақада қатнашаётган ва қуйи ўринларда бораётган жамоалар учун умумий қуръа ташланди.
Қуръанинг яна бир аҳамиятли жиҳати, ўз минтақаларида қуйи ўринларда бораётган жамоалар кучли дея эътироф этилаётган клубларни ўз майдонларида қабул қилишади. Битта ўйиндан иборат бўлган нимчорак финал учрашувлари ғолиблари чорак финалга йўлланма олишади.
Нимчорак (1/8) финал ўйинлари тақвими:
27 июнь (пайшанба)
«Навбаҳор» – «Севинч»
28 июнь (жума)
«Хоразм» – «Сўғдиёна»
«Сурхон» – «Локомотив»
29 июнь (шанба)
«Қизилқум» – АГМК
30 июнь (якшанба)
«Бухоро» – «Металлург»
«Андижанка» – «Пахтакор»
1 июль (душанба)
«Нефтчи» – «Шўртан»
«Динамо» – «Бунёдкор»
Чорак финал ўйинлари 19-22 август кунларига белгиланган.
Манба:pfl.uz