Эрон пойтахти Теҳронда, қитъанинг энг йирик стадионларидан бири “Озодий”да якунланган “Персеполис” – “Насаф” учрашувида мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Деярли тенг курашлар остида ўтган ўйиннинг биринчи бўлимида қаршиликлар гарчи ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишган бўлишсаларда, лекин бир қатор ҳужумлари, хавфли вазиятларни ярата олишлари билан ҳам эсда қолди. Азиз Ғаниевнинг узоқдан йўллаган кучли зарбаси гол билан якунланганида ўйин янада бошқачароқ тус оларди. Аммо Гудвин Меншанинг икки ҳимоячимиз орасида баланд сакраб, тўпни боши билан ургани голга айланди. Бу ҳолатда Санжар тўпни қайтаришга ҳаракат қилди, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмади.
Иккинчи бўлимда ҳам ўйин сурати ё у, ё бу жамоа томонида бўлмади. Ҳужумкорлик, хавфли вазиятлар, зарбалар гарчи тенг кўриниш олсада, гол уришда майдон эгаларининг омади келди. “Насаф” ўйинига мос бўлмаган ҳолда мағлубиятга учради…
ОЧЛ-2018. “С” гуруҳи, 1-тур
“Персеполис” (Эрон) – “Насаф” (Ўзбекистон) – 3:0.
Теҳрон шаҳри. “Озодий” стадиони.
Ҳакамлар: Ким Донг Жин, Сунг Бонкюн, Квак Суюнгсун (барчаси Ж.Кореядан).
Захира ҳаками – Дмитрий Машенцев (Қирғизистон)
“Персеполис”: Али Ризо Сафарбейранванд, Содиқ Муҳаррами Гетгазари, Шожаи Халилзода, Сайид Жалол Хусайни, Хусайни Махини (Сиамак Немати, 89), Муҳаммад Ансари, Фаршад Аҳмадзода (Башар Резан Бонян, 85), Муҳсин Нодеҳи, Воҳид Амири (Камолиддин Камябиниа, 73), Али Алипурхара, Гудвин Менша.
“Насаф”: Санжар Қувватов, Одилбек Ҳамробеков (Санжар Рашидов, 72), Игорь Голбан, Славко Лукич, Умарбек Эшмуродов, Азизбек Ғаниев, Шароф Муҳитдинов, Дониёр Нарзуллаев (Ислом Рашидхонов, 87), Ислом Кенжабоев (Бобур Абдихолиқов, 72), Драган Черан, Жасур Ҳасанов.
Голлар: Годвин Менша (20), Али Алипур (67, 71).
Огоҳлантиришлар: Шароф Муҳитдинов (39), Славен Лукич (64).
Назоратчи – Муҳаммад Басил Алҳажжар (Сурия)
Комиссар – Сивакумар (Сингапур).
Манба: pfl.uz