Май ойининг энг яхшиларини аниқлаш учун овоз бериш жараёни бошланди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2018 йилги мавсумнинг ҳар ойидан кейин тўрт йўналиш бўйича энг яхшиларни аниқлаб келди: энг яхши мураббий, энг яхши футболчи, энг яхши дарвозабон ва энг чиройли гол. Ташкил этилган сўровнома якунларига кўра энг кўп овоз тўплай олган номзодлар ташкилотнинг энг яхшилар учун аталган статуэткаларини қабул қилиб олишди.

2019 йилги мавсумда ҳам мазкур анъанани давом эттирамиз. Жорий йилдан эътиборанTribuna.uz нашри ой лауреатларини аниқлашда ахборот ҳамкори сифатида иштирок этади. Artel савдо белгиси эса ойнинг энг яхшиларига ўз смартфонларини тақдим этади.

Энг яхшиларни аниқлаш шартлари ўзгармайди. Coca Cola Суперлиганинг 14 клуби бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган номзодларни учталикка жойлаштириб чиқади. Дастлабки ўринда кўрсатилган номзод 3, мос равишда кейинги икки ўриндагилар 2 ва 1 очколик бўлади. Шунингдек, Tribuna.uz нашри футбол мухлислари ўртасида сўровнома ўтказади. Бунда мухлислар овози катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган номзод 6, мос равишда кейингилар 4 ва 2 очкодан қўлга киритади. Якунда энг кўп балл тўплаганлар ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилади.

Ортда қолган май ойида Суперлигада 4 та тур учрашувлари ўтказилди.  Мазкур учрашувлар давомида бир қатор жамоалар мазмунли ўйин намойиш этиб, мухлис-у мутахассислар олқишига сазовор бўлди.

Қуйида ойнинг энг яхшилари бўлиш учун даъвогарлар рўйхати тақдим этилади:

Май ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар:

Номзод Клуб Эришди
Драган Черан Пахтакор 4 ўйин, 6 гол
Хумоюн Муртозаев Насаф 4 ўйин, 4 гол
АбдулАзиз Юсупов Сурхон 4 ўйин, 3 гол
Темурхўжа Абдухолиқов Локомотив 4 ўйин, 2 гол, 1 ассист
Жалолиддин Машарипов Пахтакор 4 ўйин, 3 ассист

 

 

Май ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар:

Номзод Клуб Эришди
Шота Арвеладзе Пахтакор 3 ғалаба, 1 дуранг
Улуғбек Бақоев Сўғдиёна 3 ғалаба, 1 мағлубият
Андрей Микляев Сурхон 3 ғалаба, 1 мағлубият
Даврон Файзиев Динамо 1 ғалаба, 3 дуранг

 

 

Май ойининг энг яхши дарвозабони бўлиш учун номзодлар:

Номзод Клуб Эришди
Абдумавлон Абдужалилов Бунёдкор 3 ўйин, 2 қуруқ ўйин, 7 сейв
Абдувоҳид Неъматов Насаф 3 ўйин, 1 қуруқ ўйин, 8 сейв
Асилбек Амонов Сурхон 3 ўйин, 1 қуруқ ўйин, 6 сейв
Жавоҳир Илёсов Локомотив 4 ўйин, 3 қуруқ ўйин, 5 сейв

Май ойининг энг чиройли голи муаллифи бўлиш учун номзодлар:

Номзод Клуб Қайси ўйинда?
Марат Бикмаев Пахтакор Андижон – Пахтакор
Абдул Азиз Юсупов Сурхон Қизилқум – Сурхон
Шохрух Абдураҳмонов Динамо Динамо – АГМК
Славко Лукич Навбаҳор Навбаҳор – Сўғдиёна
Ислом Исоқжонов Металлург Пахтакор – Металлург
Нурилло Тўхтасинов Бунёдкор Металлург – Бунёдкор

 

Манба:pfl.uz

Leave a Reply