АНОНС: ПЕШҚАДАМЛИК УЧУН КУРАШ ДАВОМ ЭТАДИ.

5-июнь куни Футбол бўйича Ўзбекистон ХХVIII миллий Биринчилиги ПРО-Лига “А” гуруҳи ўйинлари доирасидаги 9-тур учрашувига таклиф қиламиз. Унда “Оқ бўрилар” Фарғонанинг “Ифтихор” жамоаси майдонига ташриф буюради.

Ўйин 2019 йилнинг 5 июнь куни Фарғона шаҳрининг “Спартак” стадионида соат 17:30 да бошланади.

Сергей Ковшов шогирдлари бундан аввалги турда Тошкентда “Оқ-тепа”га мағлубиятга учраганидан сўнг, турнир жадвалида 1-ўриндан 3-ўринга тушиб кетди. Шундай бўлсада, хали якка пешқадамлик учун кураш давом этмоқда. Шу боис “Оқ бўрилар”нинг мухлислари “Ифтихор” билан бўлажак   учрашувдан ижобий натижа кутишмоқда.

Жамоалар майдонда  қуйидаги рангли либосда ҳаракат қилишади: “Ифтихор” – оқ, сиёҳ , “Шўртан” – оқ,

Учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар билан танишинг:

Бош ҳакам: И. Исмоилов. Ёрдамчилар: Р. Фозилов ва М.Нехочин

Назоратчи: М. Саидқосимов . Комиссар: Н. Абидова

 

“Шўртан” ПФК матбуот бўлими.

Leave a Reply