АГМК — “Қизилқум” учрашуви 1 июнь куни бўлиб ўтади

Биласиз, 31 май – 1 июнь кунлари янги асос солинган Ўзбекистон Лига кубоги мусобақасининг гуруҳ босқич илк тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Тур доирасидаги АГМК — “Қизилқум” қарама-қаршилиги Тошкент вилоятида Республика миқиёсидаги тадбирлар бўлиб ўтиши сабабли мезбонларнинг илтимосига асосан 31 майдан 1 июнь, шанба кунига кўчирилди.

Шу тариқа АГМК — “Қизилқум” учрашуви 1 июнь куни соат 19:15да “ОКМК” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply