“Пахтакор” – АГМК учрашувидан сўнг мезбонлар устози Шота Арвеладзе қуйидагича фикр билдириб ўтди:
– Осиё Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизликдан сўнг руҳий жиҳатдан бироз қийин ҳолат мавжуд эди. Лекин бугун биринчи бўлим биз учун жуда омадли бошланди. Энди Осиё Чемпионлар лигаси мусобақаси биз учун тугади. Бор эътиборни ички чемпионат, кубок ва лига кубогига қаратамиз. Бугун биринчи бўлимда жамоамиз намойиш этган ўйин учун йигитларни фақат ва фақат мақташим мумкин. Таркибдаги барчага секин-аста ўйин амалиёти беришга ҳаракат қиламиз. Зеро яқинда терма жамоа сафига 11 нафар ўйинчимиз йўл олади. Биз эса ихтиёримизда мавжуд футболчилар билан яна 4 кундан сўнг ўйин ўтказамиз, – деди мутахассис.
Манба:pfl.uz