“Насаф” – “Локомотив” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев қуйидагича фикр билдириб ўтди:
– Бугунги баҳсда тажриба ғалаба қозонди. Бугунги рақибимиз тажрибага эга, жуда жиддий жамоа эди. Шунга қарамай йигитларимиз охиригача ижобий натижа учун кураш олиб боришди. Ўйин сўнггига қадар бир қатор хавфли вазиятларни ҳам вужудга келтира олдик. Агар улардан унумли фойдаланганимизда натижа умуман бошқача бўлиши ҳам мумкин эди. Бугун йигитларимиз ёш бўлишига қарамай катта тажрибага эга футболчилардан иборат кучли жамоага қарши тенгма-тенг кураш олиб боришди. Шу сабабдан ўйиндан сўнг шогирдларимга ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирдим. Қолаверса, бизни жамоамизни қийин вазиятда бўлсак-да, ишониб қўллаб-қувватлаётган мухлисларимизга ҳам раҳмат, – деди мутахассис.
Манба:pfl.uz