“Сўғдиёна” – “Бухоро” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Улуғбек Бақоев қуйидагича фикр билдириб ўтди:
– “Бухоро” жамоасининг айни вақтда мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўрнини инобатга олган ҳолда уларнинг бугунги баҳсга жуда жиддий эътибор билан тайёргарлик кўришини ва шу сабабдан учрашув мураккаб кечишини билар эдик. Айнан шу жиҳатдан бироз ҳавотирим бор эди. Лекин йигитлар бугун рақибдан устун эканликларини намойиш эта олишди. Улардан миннатдорман. Шогирдларим майдонда бор куч-ғайратларини ишга солган ҳолда ҳаракат қилишди. Мана бугун ғалаба қозонган ҳолда чемпионатдаги танаффусга яхши кайфиятда йўл оляпмиз, – деди мутахассис.
Манба:pfl.uz