“Қўқон-1912” Нўъмон Ҳасанов ва 2 нафар легионер билан шартномани бекор қилди

CocaColaСуперлиганинг 2019 йилги мавсумида у қадар муваффақиятли одимлай олмаётган “Қўқон-1912” футбол клуби бош мураббий Нўъмон Ҳасанов билан тузилган шартномани бекор қилди.

Клуб шунингдек, икки нафар легионер футболчилар – Боян Кнежевич ҳамда Милош Николич билан ҳам хайрлашишга қарор қилди. Натижада Қўқон шаҳри жамоаси Нўъмон Ҳасанов, Боян Кнежевич ҳамда Милош Николични ПФЛ рўйхатидан чиқарди.

Таъкидлаш жоиз, Нўъмон Ҳасанов 2016 йилнинг 2-даврасидан бошлаб “Қўқон-1912”ни бошқариб келаётган эди.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply