АНОНС: “ШЎРТАН-ЛЕДИ” 7-ТУРНИ ЎТКАЗАДИ.

Ҳурматли футбол мухлислари, Ғузорликлар ва шаҳримиз меҳмонлари. Барчангизни аёллар футболи бўйича Ўзбекистон ХХV чемпионат Суперлига ўйини “Ғарб” гуруҳидаги 7-тур учрашувига таклиф қиламиз. Унда Одилжон Аҳмедов шоғирдлари бундан аввалги турда “Севинч” жамоасига йирик мағлубиятга учраганидан кийин, Термизнинг “Сурхон W” жамоасини ўз майдонида қабул қилади.

Ўйин 2019 йилнинг 24 май куни Ғузор шаҳрининг “Болалар ва ўсмирлар” спорт мажмуасида соат 17:00 да бошланади.

Жамоалар майдонда қуйидаги рангли либосларда ҳаракат қилишади: “Шўртан – Леди” – кўк  –  “Сурхон W” – яшил, қора

Учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар билан танишинг:

Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов.

Ёрдамчилар: Кристина Середа  ва Акмал Ғиёсов

Назоратчи: Олег Рубаков. Комиссар: Акмал Қарабаев.

Захирадаги: Фарҳод Усманов .

 

“Шўртан” ПФК матбуот бўлими.

Leave a Reply