Лига кубоги мусобақасига қуръа ташланди

2019 йилги мавсумдан бошлаб ЎзПФЛ лицензиялаш талабларига жавоб берувчи футбол клублари ўртасида Ўзбекистон Лига кубоги мусобақасини ташкил этади. Тақвимда мазкур мусобақа ўйинлари учун алоҳида кунлар белгиланган.

Мусобақада Суперлиганинг 14 та, шунингдек, А Про-лиганинг “Машъал” ҳамда “Шўртан” клублари иштирок этади. 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон кубоги мусобақасида иштирокчилар сони айнан лицензиялаш талабларидан келиб чиқиб белгиланади, Лига кубогида эса ЎзПФЛ тасарруфидаги мусобақаларда иштирок этаётган барча футбол клублари ўйнаш имкониятига эга бўлади. Зеро, Ўзбекистон кубогида ғолиб чиққан жамоада Осиё Чемпионлар лигаси йўлланмасини ютиб олиш имконияти мавжуд. Шундай экан, лицензиялаш талабларига жавоб бера олмайдиган клубларнинг мазкур мусобақада иштирок этишига келаси мавсумдан бошлаб йўл қўйилмайди.

Лига кубогининг 16 жамоаси 4 та гуруҳга ажратилади. Жамоалар гуруҳ босқичида 3 тадан учрашувда иштирок этади.

Ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар чорак финал йўлланмасини қўлга киритади. Кейин ярим финал ва энг сўнгида финал ўйини.

А гуруҳи

Шўртан

Сўғдиёна

Динамо

Сурхон

B гуруҳи

Пахтакор

Қўқон-1912

Локомотив

Бухоро

C гуруҳи

Металлург

Бунёдкор

Қизилқум

АГМК

D гуруҳи

Машъал

Андижон

Насаф

Навбаҳор

Лига кубоги гуруҳ босқичи 1-тур учрашувлари 31 май – 1 июн кунлари бўлиб ўтади.

Қайси жамоа ўз учрашувини қайси санада ўтказиши эртага ПФЛ расмий сайтида эълон қилинади.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply