АНОНС: “ОҚ БЎРИЛАР” ВОДИЙГА ЙЎЛ ОЛИШДИ.

Воҳа футбол мухлисларини Футбол бўйича Ўзбекистон ХХVIII миллий Биринчилиги ПРО-Лига “А” гуруҳи ўйинлари 7-тур учрашувига таклиф қиламиз. Унда “Оқ бўрилар” Фарғонада “Истиқлол” жамоаси билан куч синашишади.

Ўйин 2019 йилнинг 22 май куни Фарғона шаҳрининг аввалги “Қирқгули” стадионида соат 17:30 да бошланади.

Сергей Ковшов шогирдлари кетма-кет ғалабалардан кейин мусобақа жадвалида пешқадамлик мавқейларни  мустаҳкамлаб олишди. Ўз ўрнида “Истиқлол” жамоасини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. Фарғоналиклар ҳам ПРО-Лига “А” гуриҳида етакчилардан ҳисобланади.

Жамоалар майдонда  қуйидаги рангли либосда ҳаракат қилишади: “Шўртан” – кўк, “Истиқлол” – оч яшил.

“Шўртан” ПФК матбуот бўлими.

Leave a Reply