“Қизилқум” – “Сурхон” учрашувидан сўнг мезбонлар жамоаси ёрдамчи мураббийи Юрий Лукин қуйидагича фикр билдириб ўтди:
– “Сурхон” жамоасини ҳаққоний қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Биз биринчи бўлимни анча бўш ўтказдик. Биринчи бўлимдаёқ рақибга имкониятни бой бердик. Ўйин сўнггида эса бизга бироз омад ҳам етишмади. Қулай имкониятлар юзага келди. Лекин улардан унумли фойдалана олмадик, – дея қисқача фикр билдирди мутахассис.
Манба:pfl.uz