Шота Арвеладзе: Рақибга асло имкон қолдирмадик

“Андижон” – “Пахтакор” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Шота Арвеладзе қуйидагича фикр билдириб ўтди:

– Бугун рақибга асло имкон қолдирмадик. Бугун бизда камида 5-6 та юз фоизли қулай имкониятлар бўлди. Агар улардан фойдаланганимизда биринчи бўлимнинг ўзидаёқ камида 2 та гол уришимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда ҳам 3-4та яхши вазиятга эга бўлдик. Асосийси ғалаба қозондик. Тақвимимиз бироз зич, биласиз. Тез-тез ўйин ўтказаяпмиз, сафарлар, парвозлар йигитларга албатта таъсир ўтказмай қолмайди. Лекин шундай бўлса-да яхши савияда ўйнашга интиляпмиз. Йигитларни ғалаба билан табриклайман, -деди мутахассис.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply