B Про-лига 3-тури доирасидаги “Зомин” – “Зарангари” жамоалари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда “Зарангари” жамоаси ўйинга белгиланган вақтдан кечикиб келди. Натижада “Зарангари” жамоасига техник мағлубият ёзилди. Ушбу жамоа Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг 2019 йилги мусобақаларни ўтказиш регламенти 6.24 бандига зид иш тутди. Шу сабаб “Зарангари” жамоасига нисбатан Интизом кодексининг 5.30 бандига мувофиқ 10 миллион сўм миқдорида жарима интизом чораси қўлланилди.
Шунингдек, B Про-лига 4-тури доирасидаги “Бунёдкор-2” – “Рубин” жамоалари ўртасидаги баҳсда “Рубин” жамоаси таркибида 2001 йилда туғилган икки нафар футболчини майдонга тушириши лозим бўлган ҳолда ўйинда фақат бир нафар футболчи билан ҳаракатланди. Бу билан жамоа Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг 2019 йилги мусобақаларни ўтказиш регламенти 5.25 бандидаги B Про-лигада белгиланган қоидага амал қилмади. Шунинг учун мазкур жамоага нисбатан Интизом кодексининг 5.34 бандига мувофиқ 10 миллион сўм миқдорида жарима интизом чораси қўлланилди.
Қайд этиш жоиз, агар “Рубин” жамоасида шундай ҳолат яна такрорланса, ушбу клубга техник мағлубият ёзилади.
Манба:pfl.uz