“Металлург” – “Локомотив” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей Шипилов қуйидагича фикр билдириб ўтди:
– Бугунги кундаги энг яхши жамоа билан баҳс олиб бордик. Айни пайтда терма жамоамизнинг ўзагини ташкил этувчи футболчилардан иборат мазкур жамоанинг барча кучли тарафларини билар эдик. Ўйин бўйича эса биз бугун 3 очкога мос ўйин намойиш этмадик. Ўзимизнинг барча ижобий жиҳатларимизни намойиш эта олмадик, афсуски. Якунда қайд этилган натижани ўйинга мос деб ўйлайман. Бугун рақиб аксарият ҳолларда бир ўйинчига кам экани умуман билинмади. “Локо” футболчилари анча эркин ҳаракат қилишди. Бизнинг ўйинимиз эса унчалик яхши чиқмади. Бунинг сабабларини таҳлил қиламиз ҳали ва хатоларни тузатиш устида ишлаймиз, – деди мутахассис.
Манба:pfl.uz