Эртадан Coca Cola Суперлигада 9-тур учрашувлари старт олади.
Тур доирасидаги “Қўқон-1912” — “Насаф” қарама-қаршилиги аслида Қўқонда бўлиб ўтиши лозим эди. Лекин Қўқондаги стадионда майдон чими янгилангани ва стадион ёритиш тизимлари яхшиланаётгани сабаб ҳар икки томон мазкур баҳсни биринчи даврада Қаршида ўтказиш таклифини берди. Натижада “Насаф” — “Қўқон-1912” учрашуви 18 май, шанба куни соат 20:00да Қаршидаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтади.
Мазкур учрашувда “аждарлар” кўк, қўқонлик футболчилар эса оқ формада майдонга чиқишади.
Манба:pfl.uz