Ҳурматли футбол мухлислари, Ғузорликлар ва шаҳримиз меҳмонлари. Барчангизни Футбол бўйича Ўзбекистон ХХVIII миллий Биринчилиги ПРО-Лига “А” гуруҳи ўйинлари 6-тур учрашувига таклиф қиламиз. Унда “Оқ бўрилар” Урганчнинг “Хоразм” жамоасини ўз майдонида қабул қилади.
Ўйин 2019 йилнинг 15 май куни Ғузор шаҳрининг “Марказий” стадионида соат 18:00 да бошланади.
Сергей Ковшов шогирдлари кетма-кет муваффақиятлар, айниқса воҳа дербисида “Машъал” устидан қозонилган муҳим ғалабадан сўнг “Оқ бўрилар” мусобақа жадвалида ўз пешқадамлик мавқеини мустаҳкамлаб олишди. Шу боис мухлислар ушбу учрашувдан ҳам ижобий натижа кутишмоқда.
Жамоалар майдонда қуйидаги рангли либосда ҳаракат қилишади: “Шўртан” – кўк, “Хоразм” – оқ кўк оқ
Учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар билан танишинг:
Бош ҳакам: Фарруҳ Янсупов (Тошкент). Ёрдамчилар: Аваз Абдуллаев (Тошкент) ва Равил Шояхметов (Тошкент).
Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент). Комиссар: Жамшид Имомов (Тошкент). Захирадаги: Жасур Бўриев (Қарши).
“Шўртан” ПФК матбуот бўлими.