Ушбу ҳафта якунида Coca Cola Суперлигада 6-тур учрашувлари бўлиб ўтишини биласиз.
27 апрель санасидан 3 та учрашув ўрин олган бўлиб, Профессионал футбол лигаси мазкур ўйинларнинг 2 таси жонли эфирда намойиш этилишини таъминлаш мақсадида Спорт телеканали ва клублар билан келишиб, “Локомотив” — “Қизилқум” баҳси бошланиш вақтинини 2 соат эртароқ этиб белгилади.
Шу тариқа, “Локомотив” — “Қизилқум” ҳамда “Сўғдиёна” — “Пахтакор” ўйинлари жонли эфирда, “Металлург” — “Қўқон-1912” учрашуви эса ёзиб олинган ҳолда Спорт ТВ орқали намойиш этилади.
Таъкидлаш жоиз, “Локомотив” — “Қизилқум” ўйини аввалроқ соат 19:35да ўтказилиши кўзда тутилган эди.
27 апрель, шанба
17:30 ЛОКОМОТИВ — ҚИЗИЛҚУМ (жонли эфир)
18:30 МЕТАЛЛУРГ — ҚЎҚОН-1912 (ёзиб олинган ҳолда кўрсатилади)
19:35 СЎҒДИЁНА — ПАХТАКОР (жонли эфир)
Манба:pfl.uz