Шота Арвеладзе: Кўплаб қулай имкониятлардан фойдалана олмадик

“Пахтакор” – “Динамо” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Шота Арвеладзе қуйидагича фикр билдириб ўтди:

– Учрашув фикримча анча томошабоп кўриниш олди. Ўйин давомида жуда кўплаб хавфли вазиятлар юзага келди. Бир жиҳатдан мураббий сифатида ўйинчиларнинг шунча қулай имкониятни юзага келтириб, хатто баъзан бўш дарвозани ишғол эта олмаганликларини кўриш оғир ҳам туюлади. Умуман олганда, бугун биз бутун баҳснинг боришини назорат қила олдик. Фақат ўша юзага келган қулай имкониятлардан унумли фойдаланиш зарур эди. Лекин рақиб дарвозасини ўша вазиятларда ишғол эта олмаганимизга уларнинг ҳимоячилар ҳам сабаб бўлди. Улар бугун яхши ҳимояланишди ва бизга ҳалал беришга уринишди. Голни эса 79-дақиқага келибгина кирита олдик ва бу ўзига яраша рамзий маънога ҳам эга, – дея таъкидлади мутахассис.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply