“Бухоро” – “Локомотив” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Фёдоров қуйидагича фикр билдириб ўтди:
– Бутун жамоамиз ва унинг барча ишқибозларини ушбу қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Холбуки бугун ғалаба осонликча қўлга киритилмади. Биз “Бухоро”дан бироз бошқачароқ футбол кутган эдик. Ҳар йили Бухорога келганда анча қийинчликка дуч келамиз. Зеро ушбу клуб футболчилари ўз майдонида борини бериб ҳаракат қилишади. Қолаверса, ишқибозлар ҳам рақибни жуда яхши қўллаб-қувватлашади. Бугун ҳам ўйин аввалида жамоамизда анча босим бўлди. Лекин қувонарлиси – йигитлар ушбу босимни енггиб ўта олишди ва якунда ғалаба қозондик, – деди мутахассис.
Манба:pfl.uz