Баҳодир Аҳмедов шогирдларига Вьетнам футзалчилари қаршилик қилади.
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бугун, 8 февраль куни чорак финал учрашувини ўтказади. Баҳодир Аҳмедов шогирдларига Вьетнам футзалчилари қаршилик қилади.
Мазкур учрашув Xinzhuang Gymnasium спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Номинал мезбон сифатида майдонга тушадиган Вьетнам оқ рангли формаларни танлади. Ўзбекистон термаси бугун кўк либосларда ҳаракат қилади.
Ҳозирда Ўзбекистон терма жамоасининг мазкур учрашувга асосий таркиби эълон қилинди.
Футзал, ОЧ. Чорак финал.
16:00. Вьетнам – Ўзбекистон
Ўзбекистон терма жамоасининг Вьетнамга қарши асосий таркиби маълум бўлди:
1. Рустам Умаров (“Ардус”), 7. Дилшод Раҳматов (“Далиан Пуан”, Хитой), 8. Фарҳод Абдумавлонов (“Олмалиқ”), 11. Артур Юнусов (“Локомотив”), 14. Константин Свиридов (“Олмалиқ”).
Захирадагилар: 6.Илҳом Ҳамроев, 10.Даврон Чориев, 9.Даврон Абдураҳмонов, 4.Ихтиёр Ропиев, 13.Ҳусниддин Нишонов, 5.Дилмурод Шавкатов, 3.Машраб Одилов, 2.Анасхон Раҳматов.