“ОҚ БЎРИЛАР” ЖАМОАСИ ФАРҒОНАДА.

Ҳурматли футбол муҳлислари, қадрли Ғузорликлар ҳамда “Оқ бўрилар” жамоасининг ашаддий ва фидойи ишқибозлари. Футбол бўйича Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига “А” гуруҳида иштирок этаётган севимли “Шўртан” жамоамиз навбатдаги 3-тур учрашувини сафарда ўтказади.

Сергей Ковшов бошчилигидаги  Ғузорликлар бу сафар Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси меҳмони бўлишади. Мазкўр учрашув 2019 йилнинг 17 апрель куни Фарғонадаги “Қиргули” шаҳарчасида “Марказий” стадионда соат 16:15 да бошланади. 3-тур доирасида “Нефтчи” ўз майдонида “Шўртан”га қарши баҳс юритади. Учрашувда Фарғоналиклар оқ-яшил либосда майдонга чиқишади. Ғузорлик футболчилар эса тўлиқ кўк либосларда ҳаракат қилишади.

“Шўртан” ПФК матбуот бўлими.

Leave a Reply