Андижон шаҳрида вилоятдаги болалар футболида фаолият юритувчи мураббийлар ва соҳа вакиллари иштирокида амалий семинар ташкил этилди.
Унда ҳудуддаги туман ва шаҳарларда ёш футболчилар билан иш олиб борувчи мураббий ва мутасаддилар иштирок этдилар. Тадбир давомида сўз олган вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов, вилоят жисмоний тарбия спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатовлар томонидан мураббийлар олдига қўйилаётган янги талаб ва вазифалар юзасидан тушунча беришди.
Мутасаддилар Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг махсус ишчи гуруҳ билан Андижонга ташрифи давомида вилоятда болалар футболини ривожлантириш бўйича берган таклифларини амалга ошириш юзасидан тизимли иш ташкил қилинишига эътибор қаратдилар.
Худудлардаги БЎСМлар ҳамда футболга ихтисослашган мактаб-интернатлари мураббийларини малакасини ошириб бориш, тўгаракларда футбол сирларини ўрганаётган ёшларни юқори савияда тарбиялаб, улар орасидан вилоятнинг асосий ва Республика терма жамоаларида ўйнайдиган футболчиларни етказиб чиқариш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, аёллар футболи ва ҳакамлар мактабини такомиллаштириш юзасидан топшириқлар берилди.
Элмурод Эрматов, Андижон
Манба: www.uff.uz