Умид Аҳмаджонов Сурхондарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясига ташриф буюрди

ЎФА Биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Coca Cola Суперлига 4-туридан ўрин олган «Сурхон» – «Пахтакор» учрашувини бевосита стадиондан томоша қилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Ўйиндан сўнг Умид Аҳмаджонов Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Тўра Боболов, ЎФА ва Сурхондарё вилояти футбол ассоциацияси мутасаддилари билан биргаликда вилоят болалар-ўсмирлар футбол академиясига ташриф буюрди.

Бу ерда яратилган шарт-шароитлар, академия биноси, ётоқхона, ошхона, машғулот майдонлари, кийим алмаштириш хоналари кўздан кечирилди. Шунингдек, ташриф давомида академия биносини тез орада қайта таъмирлаш, тарбияланувчилар учун замонавий шарт-шароитлар яратиш, янги майдонлар қуриш масалалари муҳокама қилинди ва бу масалалар бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply