Ушбу ҳафтада CocaCola Суперлигада 5-тур доирасидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади.
5-тур доирасида 18 апрель, пайшанба куни “Бухоро” ўз майдонида “Локомотив”га қарши баҳс юритади. Ушбу учрашувда бухороликлар тўлиқ кўк рангдаги либосларда майдонга чиқишади. “Темирйўлчилар” эса оқ футболка, яшил шорти ҳамда оқ гетриларда ҳаракат қилишади.
Таъкидлаш жоиз, “Бухоро” — “Локомотив” баҳси 18 апрель, пайшанба куни соат 19:15да бўлиб ўтади.
Манба:pfl.uz