“Локомотив” — АГМК / Жамоаларнинг либослари ранги маълум

Биласиз, ушбу ҳафта сўнггида Coca  Cola  Суперлигада 4-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Coca  Cola  Суперлига номи остида ўтадиган 2019 йилги мавсумидан бошлаб, ҳар бир тур учрашувларида жамоаларнинг қандай рангдаги либосда майдонга чиқишлари Профессионал футбол лигаси томонидан белгилаб берилмоқда. Бунда мезбон жамоанинг ўз майдонида мухлислари қаршисида тўп суриши инобатга олиниб, биринчи галда мезбон клубнинг асосий рангидаги либосда ҳаракат қилиши аҳамият касб этади. Шу боисдан ҳар бир клуб янги мавсум учун уй ва сафар либосларини бир-биридан кескин фарқ қиладиган тарзда танлашларига урғу берилди.

4-тур доирасидаги сўнгги баҳсда “Локомотив” ўз майдонида АГМКни қабул қилади. Мазкур учрашувда “темирйўлчилар” қизил-қизил-қизил либосда майдонга чиқишади. АГМК футболчилари эса сариқ футболка, қора шорти ҳамда қора рангдаги гетриларда ҳаракат қилишади.

Таъкидлаш жоиз, “Локомотив” — АГМК баҳси 14 апрель, якшанба куни соат 18:20да бўлиб ўтади.

Манба:pfl.uz

 

Leave a Reply