3 апрель куни В Про-Лигага қуръа ташланади

Биласиз, айни дамда Профессионал Футбол Лигаси В Про-Лигада ўйнайдиган клубларни саралаб олмоқда. Профессионал Футбол Лигаси В Про-Лигаси учун келган заявкаларни ўрганди ва талабларга жавоб берадиган, лицензиялаш талабларини қисман бўлса ҳам бажарган клубларни саралаб олди. Шу тариқа, В Про лигаси янги мавсумида 16та клуб иштирок этиши тасдиқланди.

Ушбу турнир ҳам, худди А Про-Лигаси форматида ўтказилади. Жами 4 даврадан иборат 2та босқич баҳсларида майдонга тушадилар. Жамоаларнинг ҳаражатларини камайтириш мақсадида, меҳмондаги ўйинлар билан боғлиқ муаммолар юзага келмаслиги учун жамоалар минтақавий принцип асосида икки минтақага – “шарқ” ва “ғарб”га ажратилади.

Ушбу мусобақага 3 апрель куни ЎзПФЛ биносида соат 11:00да қуръа ташланади.

Про-Лига В иштирокчилари.

“Шарқ” минтақаси

“Андижон” – 2

“Раш Милк”

“Рубин”

“Локомотив-БФК”

“Бунёдкор-2”

“Турон”

“Яшнобод”

“Чиғатой”

“Ғарб” Минтақаси

“Иттифоқ” (Навоий)

“Зирабулоқ”

“Иттифоқ” (Бухоро)

“Зомин”

“Янгиер”

“Зарангар”

“Ғиждувон”

“Орол”

Манба:pfl.uz

Leave a Reply