CocaCola Суперлиганинг 2-турида сиз-у бизни “Водий дербиси” кутиб турибди.
Унда “Қўқон-1912” жамоаси “Андижон”га қарши баҳс юритади.
Мазкур учрашувда қўқонлик футболчилар тўлиқ оқ рангдаги спорт формаларида майдонга тушишади. Андижонликлар эса кўк футболка, кўк шорти ҳамда кўк гетриларда ҳаракат қилишади.
Ушбу ўйин 31 март, якшанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Учрашув соат 19:15да бошланади.
Манба:pfl.uz