ПФЛ кубоги-2019 баҳсларига ОАВ вакилларини таклиф этамиз

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 17-22 март кунлари ПФЛ кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақада B Про-лигада қатнашишга асосий номзод клублар иштирок этади ва улар А Про-лигада иштирок этиш имконини тақдим этувчи йўлланма учун кураш олиб боришади.

Дастлабки кунги ўйинлар 17 март куни пойтахтимиздаги “Бунёдкор” академияси майдонида ўтказилади. Барча турдаги ОАВ вакиллари ўйинларни ёритиб боришлари мумкин бўлади.

17 март

11:00 “Янгиер” – “Локомотив-БФК”

11:00 “Бунёдкор-2” – “Ғиждувон”

13:30 “Зомин” – “Оқ-тепа”

13:30 “Ифтихор” – “Рубин”

Таъкидлаш жоиз, “Бунёдкор-2” ҳамда “Рубин” жамоалари мусобақада шартли равишда қатнашишади. Қолган клублар ичидан мусобақа ғолибига айланган жамоа эса А Про-лигада имтиёзли равишда иштирок этиш имкониятини қўлга киритади.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply