А Про-лигада “Орол” ўрнини ПФЛ кубоги-2019 финалчиси эгаллайди

А Про-лиганинг 2019 йилги мавсумида 8 та жамоа иштирок этиши ҳамда Профессионал футбол лигаси айни пайтда жамоаларни саралаб олаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Айни пайтга келиб А Про-лиганинг 2019 йилги мавсумида қатнашувчи жамоалар номи деярли тўлиқ маълум бўлиб улгурган. Даставвал эълон қилинганидек, “Машъал”, “Нефтчи”, “Шўртан”, “Истиқлол”, “Шердор”, “Хоразм” клублари А Про-лигада иштирок этади. Улар қаторида эътироф этилган “Орол” клуби эса А Про-лигада эмас, балки B Про-лигада қатнашиш ниятида эканини маълум қилди. Нукусликлар бу борада ПФЛга расмий мурожаат билан чиқишди.

Биласиз, айни пайтда давом этаётган ПФЛ кубоги-2019 мусобақаси ғолиби А Про-лига йўлланмасига эга бўлади. А Про-лигада бўш қолаётган “Орол” жамоасининг ўрни ҳам ПФЛ кубоги-2019 финалчиси билан тўлдириладиган бўлди.

Шу боисдан эртага соат 11:00да ПФЛ кубоги ярим финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Таъкидлаб ўтамиз, ПФЛ кубоги-2019 финал учрашуви 22 март куни бўлиб ўтади.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply