29 март, жума кунидан эътиборан Coca Cola Суперлигада 2-тур учрашувларига старт берилади.
2-тур доирасидан ўрин олган қизиқарли ўтиши кутилаётган қарама-қаршиликлардан бири Бекободда бўлиб ўтади. Унда “Металлург” “Бухоро”ни қабул қилади.
Мазкур учрашувда “Металлург” футболчилари тўлиқ кўк рангдаги спорт формасида майдонга чиқишади. Бухороликлар эса оқ-оқ-оқ рангли формада ўйнайди.
Учрашув Бекободдаги стадионда янги мавсумдаги очилиш ўйини бўлади. Шу боисдан “Металлург” клуби мазкур ўйинни юқори савияда ташкил этиш, ўйин куни стадионга кўп сонли мухлислар келишини таъминлаш мақсадида бир қатор ташаббусларни амалга оширмоқда. Жумладан, ўйиндан бир кун олдин стадион ёнида ишқибозлар учун байрам дастурхони ёзилади. Ўйин куни эса стадионда соат 18:30дан бошлаб эстрада хонандалари иштирокида концерт дастури ҳам ташкил этилади.
Таъкидлаб ўтамиз, Coca Cola Суперлига 2-тури доирасидаги “Металлург” — “Бухоро” учрашуви 29 март, жума куни соат 20: 15да бошланади.
Манба:pfl.uz