Ғузорнинг “Шўртан” ФМ 2005 жамоаси “Соғлом ёшлар маркази” МЧЖ хайрия футбол фестивалида ғолиб чиқишди ва 1-даражали диплом билан тақдирланди.

2019 йил 19 март Қамаши туманида 2019 йил “Фаол инвеститсиялар ва ижтимоий ривожланиш” йили ҳамда 21-март Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида “Мини-футбол” бўйича “Соғлом ёшлар маркази” МЧЖ хайрия футбол фестивали бўлиб ўтди. Бу мусобақада жами 16 та футбол жамоалари иштирок этишди. Ғузорнинг “Шўртан” ФМ 2005 жамоаси ғолиб чиқишди ва 1-даражали диплом билан тақдирланди.

“Соғлом ёшлар маркази” хайрия футбол фестивалининг “Энг энг яхши тренер” наминатсиясида “Шўртан” ФМ 2005 жамоасининг мурабийи Файзиев Шухрат муносиб деб топилди ва диплом билан тақдирланди.“Энг яхши дарвозабон” наминатсиясида Шўртан” ФМ 2005 жамоасининг мусобақа давомида бирорта хам туп ўтказмаган ажойиб иқтидорли дарвозабон Кенжаев Аллаёрга насиб этди.
“Энг яхши химоячи ” наминатсиясида Шўртан” ФМ 2005 жамоасининг аъзоси Тоштемиров Дониёр диплом билан тақдирланди.
“Энг яхши хужумчи ” наминатсиясида Шўртан” ФМ 2005 жамоасинида туп сурувчи Зоиров Зайниддин диплом ва совғалар билан тақдирланди.
«Шуртан» ПФК матбуот хизмати.

Leave a Reply