Суперлига клублари мутахассислари малака ошириш учун Японияга йўл олишди

Жорий йилнинг 7-12 февраль кунлари Японияда Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этаётган клубларнинг маркетинг бўйича мутахассислари учун семинар ташкил этилади.

Бугун клубларимиз вакиллари Японияга йўл олишди. Улар 12 февралга қадар Жей-лига мутахассислари томонидан ўтказиладиган назарий ва амалий семинар машғулотларида иштирок этишади. Шунингдек, маркетинг бўйича мутахассислар Жей-лигада маркетинг, ҳомийларни жалб қилиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот олишади.

 Таъкидлаш жоизки, клубларимиз вакиллари учун бундай хорижий сафарлар, семинарлар ўз соҳалари бўйича билимларини ошириш, хориж тажрибасини ўрганиш ва уни ўзи фаолият юритаётган клубларда татбиқ қилиш мақсадида Ўзбекистон ҳамда Япония Футбол Ассоциациялари ўртасида имзоланган меморандум асосида ташкил қилинмоқда.

Манба: pfl.uz

Leave a Reply