“ШЎРТАН”: ОХИРГИ ЎЙИН “СУРХОН”ГА ҚАРШИ БЎЛАДИ.

Футбол бўйича 2019 йилги  ПРО-Лига “А” гуруҳи мусобақасига  тайёргарлик кўраётган “Шўртан” жамоаси эртага 2 март куни пойтахт йиғинини якунлайди. Ғузорга қайтиш  олдидан “Оқ бўрилар” жамоаси сўнгги назорат учрашувини  Суперлига  вакили  Термизнинг  “Сурхон” клубига қарши ўтказади.

Ўйин 2 март куни Тошкент вилоятининг Қибрай шахарчасидаги “Қибрай” стадионида бўлиб ўтади. Мазкур учрашув соат 10:30  да бошланади.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати.

Leave a Reply