Бугун Ўзбекистон Суперкубоги-2019 учрашуви бўлиб ўтди.
“Пахтакор” стадионида кечган баҳда “Локомотив” АГМКга қарши баҳс олиб бориб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Анчагина қизиқарли ва томошабоп тарзда кечган ўйин якунига кўра, “Локомотив” ўз тарихида иккинчи марта мамлакат Суперкубоги соҳибига айланди.
Қайд этиш жоизки, Суперкубок баҳси анча юқори даражада ташкил этилди. Ўйин олдидан эл суйган санъаткорлар иштирокида концерт дастури ташкил этилди. Учрашувдан сўнг бўлиб ўтган тақдирлаш маросими ҳам ўзгача тарзда ўтди. Унда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, ЎФА 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов, Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлар уюшмаси раҳбари Эржан Булут ҳамда Суперкубок ўйини бош ҳомийси –KOC Elektrik AS компанияси раҳбари Али Сарикоч Ўзбекистон Суперкубоги-2019 ғолибларига соврин топширишди.
Манба:pfl.uz