БИР ЎЙИН ТАРИХИ

Ўз тарихида илк бор Халқаро мусобақа – ОФК (Осиё футбол Конфедерацияси) Кубогида иштирок этган “Шўртан” жамоаси 2011 йилнинг 13 апрель санасида “В” гуруҳининг 2-тур учрашувини ўтказди. “Шўртан” (Ғузор, Ўзбекистон) “АлИттиҳод” (Алеппо, Сурия) 1:1. Ғузор “Марказий” стадиони. 6 350 томошабин.

Ҳакамлар: Ч.Қурбонов, Б.Аллаберганов, И.Барабаш (ҳаммаси Туркманистон). Захирадаги: Р.Ишматов (Тожикистон).

Голлар: И.Таран (45) – М.Югович (3).

Қашқадарёлик отахон фото суратчи Мурод Комилов томонидан тарихга муҳрланган ўша ўйин давомидаги қизиқарли ҳолатлардан лавҳаларни эътиборингизга ҳавола этамиз. “Оқ бўрилар” жамоасининг яқин ўтмишдаги тарихига бир назар ташланг, кўринг, завқланинг, фикрларингиз билан ўртоқлашинг.

Электрон почтамиз: shurtan1994@mail.ru

Расмий телеграмм каналимиз: t.me/shurtanpfc

Бугундан эътиборан “Шўртан” жамоамизнинг тарихий ўйинлари ва фото лавҳаларини доимий равишда бериб боришга ҳаракат қиламиз.

Каналимиздан узоқлашманг. Бизни кузатинг.

Соат 17:00 Жамоалар чиқиб келишмоқда

Шўртан-2011

Ал-Иттиҳод-2011

Жамоа сардорлари- Игорь Таран ва Умар Ҳамиди Қуръа жараёнида

Оқ бўриларнинг энг зўр мухлислари

Муҳаммад Конте ва Урош Миласавлевич тўп учун курашда

Жаъфар Ирисметов суриялик М.Конте ва Салоҳ Чахроур қуршовидан чиқиб кетмоқда.

Жаъфар Ирисметов навбатдаги ҳужумни бошлаяпти. Чапда И.Таран, орқада У.Милосавлевич ҳамда Вадим Афонин.

Шўртан ҳужумда. Мухлислар ҳаяжонда

Энди эса Шўртан ҳимояда. Ярослав Крушельницкий (чапда), Урош Милосавлевич (ўртада) ва Аваз Агалиев (ўнгда)

Муҳаммад Фарес ҳужумга ташланган Ильнур Ҳазигалиевга етиб олмоқчи

Шўртаннинг хавфли ҳужуми.

Александр Мерзляков чап қанотдан олдинга бормоқда.

Мерзляков тўп оширмоқда. ФИФА ҳаками Туркманистонлик Чоримурод Қурбонов шу куни ўз вазифасини яхши уддалади.

Шўртаннинг отахон футболчиси Вячеслав Понамарёв тўп билан.

А.Мерзляков ўз маҳоратини намойиш қилмоқда.

Садриддин Абдуллаев тўп билан олдинга юрмоқда.

Шўртаннинг грузиялик дарвозабони Михаил Алавидзе тўқнашувда жароҳат олди.

Шаҳбоз Эркиновнинг ҳаракатларини Ал-Иттиҳод бош мураббийи, Сербиялик Камол Алиспахич ҳайрат билан кузатмоқда.

 

 

Оқ бўрилар сардори Игорь Таран гол билан якунланадиган ҳужумни бошлаяпти.

Гооооооооол. Тўп дарвоза тўрида

Голни нишонлаш завқи ўзгача

 

«Шўртан» ПФК матбўт хизмати.

Leave a Reply