Юртимизда янги футбол мавсуми старт олишига борган сайин оз муддат қолмоқда.
Профессионал футбол лигаси янги мавсумга қизғин ҳозирлик олиб бормоқда. Келаётган мавсум давомида Суперлига, Про-лига, мамлакат кубоги, қолаверса, мамлакат Суперкубоги беллашувларини юқори даражада ташкил этиш, ўйинлар трансляцияси, стадионларда мухлисларга яратиладиган шарт-шароитларни янада яхшилаш борасида иш олиб борилмоқда.
Шу ўринда қайд этиш жоизки, нафақат ўйин атрофидаги, балки ўйин ичидаги муҳим омиллар ҳам юқори савияда бўлиши – асосий мақсад қилиб қўйилган. Шу боисдан янги – 2019 йилги мавсумда Ўзбекистон чемпионати ва кубоги, шунингдек, Суперкубок учрашувларида айни пайтда жаҳоннинг бир қатор етакчи лигаларида расмий тўп бўлганAdidasConext 19 тўпларидан фойдаланилади. Мазкур тўплар анча сифатли ва тажрибадан ўтган бўлиб, ҳозирда Осиё Чемпионлар лигасида ҳам айнан AdidasConext 19 тўпларидан фойдаланилмоқда.
Манба:pfl.uz