«Шўртан»нинг логопити ва либослари ҳақида

“Шўртан” Профессионал футбол клубига кўп йиллардан буён “Шўртаннефтгаз” МЧЖ бош ҳомий ҳисобланади. “Шўртаннефтгаз” МЧЖ нефть, конденсат ва газ маҳсулотларини қазиб чиқаради. Шунинг учун бош ҳомиймиз логотипида сариқ олов (газ) ва қора (нефть) ва кўк (конденсат) ранглари ифодаланган.
Элепс шаклдаги клуб логотипи юқорисида мусаффо осмон, ўртасида поклик рамзи бўлган оқ, пастида эса майдон яшил ранги ва унинг устида футбол тўпи тасвирланган. Айлананинг юқори қисмидаги GUZAR сўзи шаҳримиз номини, унинг пастидаги 1994 рақамлари жамоамиз ташкил топган санани англатади. Логотип марказида FC “SHURTAN” ёзуви ва унинг юқорисида клубимиз бош ҳомийси “Шўртаннефтгаз” МЧЖ рамзи жой олган.

Футболчиларимиз ПРО-Лига “А” гуруҳи учрашувларида икки хил рангли либосларда (формада) иштирок этишади: уйда ўткир кўк, сафарда оқ.

 

Leave a Reply