Аввал хабар берганимиздек, “Шўртан” жамоамиз янги мавсумга шу йилнинг 8 январидан бошлаб, Ғузордаги ўз қароргоҳида тайёргарлик машғулотларини ўтмоқда. Куни кеча бош мураббийликка тайинланган Сергей Ковшов ўз шогирдлари билан йиғинни 24 февралдан эътиборан Тошкент шаҳрида давом эттиради. Бу вақтга қадар ҳам жамоа Ғузорда бўлади.
Пойтахт йиғини давомида 25-26 февраль кунлари жамоа аъзолари ва раҳбарият Республика тиббиёт илмий-текшириш марказида тиббий кўрикдан ўтишади.
Бевосита йиғинга тўхталадиган бўлсак, машғулотлар билан биргаликда “Оқ бўрилар” жамоаси футболчиларининг жисмоний тактик фаолиятини кучайтириш ва ўйин амалиёти малакасини ошириш мақсадида бир нечта назорат ўйинларини ташкил этиш ҳам режадан ўрин олган. Бу орқали мураббийлар гуруҳи таркибда шуғулланаётган футболчилар имкониятларини янада чуқурроқ билиб олишни ва ўйланган тактик схемага мослаштиришни мақсад қилишган.
“Шўртан”нинг синов-назорат учрашувларидаги рақиблари ҳақида кейинроқ маълумот берамиз.
“Шўртан” ПФК матбуот хизмати.