Янги мавсумга тайёргарлик доирасида “Қизилқум” жамоаси Тошкентда йиғин ўтказганидан хабарингиз бор.
Пойтахтдаги йиғин давомида навоийликлар учта назорат учрашувини ўтказишиб, уларнинг барчасида (“Қизилқум” – “Қўқон-1912” 3:2, “Қизилқум” – “Бунёдкор” 3:1, “Қизилқум” – “Бухоро” 2:1) ғолибликка эришишганди.
24 январдан жамоа Навоийга қайтди ва ўз қароргоҳида машғулотлар олиб борди. Куни кеча жамоа футболчиларига қисқа таътил берилди. Эндиликда навоийликлар 9 февралдан яна тўпланишади ва 10 февраль куни хориж йиғини ўтказиш учун Туркияга йўл олишади. “Қизилқум” 10-21 февраль кунлари Анталияда ўқув-машғулот йиғини ташкил этади. Йиғин мобайнида бир қатор синов-назорат баҳсларида майдонга тушиш кўзда тутилган.
Манба:pfl.uz