Фарғонада Суперлига ҳакамлари учун ўқув-машғулот семинари бошланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ҳакамлар савиясини ошириш ва маҳоратини сайқаллаб боришга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, бугун 1 февраль куни Фарғонада Суперлига ҳакамлари учун ўқув-машғулот семинари бошланди.

Ҳакамлар ўқув-машғулот семинари давомида жисмоний тестлар топширишади, ўртоқлик учрашувларида ҳакамлик қилишади, тайерланган видео материаллар асосида саволларга жавоб беришади, ўйин қоидаларига киритилаётган янгиликлардан хабардор бўлишади, амалий машғулотларда қатнашишади ва шу йўл билан улар 2019 йилги мавсумга тайёрланишади. Семинарни ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти бошлиғи Маъмур Саидқосимов ва  Владислав Цейтлин олиб боришмоқда.

Мазкур семинар 10 февралга қадар давом этади.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply