“ШЎРТАН” – “НАСАФ” ЎРТАСИДАГИ ЎЙИНДА КУЧЛАР ТЕНГ КЕЛДИ

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Оқ бўрилар” жамоаси бугун режага кўра “Насаф” жамоаси билан Қарши шаҳрида синов назорат учрашувида майдонга тушишди. Ҳар икки жамоа таркибида асосй ва етакчи футболчилар билан бир қаторда ёшлар ҳам тўп суришди. Ҳар икки жамоа мураббийлари ўз қўл остидаги шогирдларининг имкониятларини кўздан кечириб олишди. “Геолог” стадионида ўтган қизиқарли учрашув жанговор дуранг натижа билан якун топди.

Ўз ўрнида айтиб ўтиш жоиз, мазкур учрашувда “Оқ бўрилар” таркибида Сирожиддин Раҳматуллаев, Холмурод Холмуродов, Фарҳод Номозов ва Аббос Омоновлар ҳам ҳаракат қилишди
“Насаф” (Қарши) – “Шўртан” (Ғузор). 06.02.2018. Қарши.“Геолог” стадиони. Вақти – 12:00.

Ҳакамлар: Наим Қосимов, Зуфар Элибоев, Артём Калинин (барчаси Қаршидан). Назоратчи: Шуҳрат Игамбердиев (Қарши).

“Насаф”: Умид Эргашев, Мақсуд Каримов (с), Сирожиддин Қўзиев, Дилшод Хушбаков, Дилшод Саидов, Ислом Рашидхонов, Сайдулло Раҳматов, Илҳом Алижонов, Акмал Мозговой, Нажмиддин Нормуродов, Бобир Абдухолиқов.
Захирадагилар: Машҳур Муҳаммаджонов, Сардор Саъдуллаев, Шерзод Насруллаев.
“Шўртан”: Акмал Раҳимов, Сирожиддин Раҳматуллаев, Акром Баҳромов, Жасур Холтўраев, Шерзод Темиров, Отабек Нарзуллаев (с), Холмурод Холмуродов, Олим Каримов, Нурали Падаров, Фарҳод Номозов, Шамсиддин Сағдуллаев.
Захирадагилар: Сарвар Мирзаев, Шербек Эшмуродов, Муҳаммад Абдураҳмонов, Нодир Рамозонов, Асил Мирзаёров, Аббос Омонов, Ислом Бойсариев.
Голлар: Бобир Абдухолиқов (45) – Муҳаммад Абдураҳмонов (81).

Leave a Reply