“Сўғдиёна” 4-18 февраль оралиғида Анталияда йиғин ўтказади

Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби ҳам қолган жамоалар каби янги мавсум ҳозирликларини қизғин давом эттирмоқда.

Тошкентда йиғин ўтказаётган жиззахликлар бир қатор ўртоқлик ўйинларида ҳам майдонга тушмоқда. Жамоа эртага “Бухоро”га қарши баҳс олиб боради. Сўнгра 2 ҳафта давом этган пойтахт йиғини якунланади ва футболчиларга ҳордиқ чиқариш учун қисқа таътил берилади.

“Сўғдиёна” февраль ойида Туркияда йиғин ўтказади. Жамоа 4-18 февраль оралиғида Анталия шаҳарида машғулотлар олиб боради. Йиғин давомида 6 та назорат баҳси ўтказилиши кўзда тутилган. Назорат ўйинларидаги рақиблар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply